Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 7 январь, душанбадан бери Хитойда махфий ташриф билан бўлиб турибди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ким Чен Ин тушган поезд 7 январь куни Дандук станциясида чегарани кесиб ўтган. Бу пайт ушбу станция Хитой махфий хизматлари томонидан ҳаракатланиш учун ёпиб қўйилган.
Мамлакатга Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг таклифига биноан келган Ким Чен Ин бу ерда 10 январгача бўлиши айтилмоқда. Бу унинг бир йилга етмаган вақт давомида Хитойга тўртинчи ташрифи.
Изоҳ (0)