Грузияда қирқ ёшли аёл сўнгги вақтларда чўчқа гриппи вирусидан вафот этган тўққизинчи киши бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар қилинишича, аёл бир неча кун олдин нафас йўлларининг ўткир инфексион касаллиги ва кислород етишмаслиги ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, даволаш ишларига қарамасдан, аёл 6 январь куни вафот этган.
Грузия соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини гриппга қарши эмланишга ва гигиена қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)