8 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия элчиси Кристофер Алланни қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида 2018 йилдаги икки томонлама ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди ва бошланган йилда алоқаларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда турли даражада бўлажак Ўзбекистон-Буюк Британия учрашувлари муддатлари ва кун тартиби бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)