Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида Самарқанд тумани «Жойи сой» маҳалласида яшовчи фуқаро С.Н. опий гиёҳванд воситасини сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбир давомида С.Н.нинг ёнидан 6,02 грамм опий гиёҳванд воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Олиб борилган сурштирув ишлари натижасида фуқаро С.Н.нинг яшаш хонадонидан 365,85 грамм опий гиёҳванд воситаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Февралда Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?
Маҳаллий
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” бош ҳисобчи ўринбосари 15 минг доллар пора билан қўлга тушди
Спорт
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон терма жамоаси Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлуб этди