• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2 йиллик қонун бузилишини ҳамма жим кузатаверадими?

    Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Telegram’даги канали орқали ҳомиладорлик ва туғиш таътилларида нафақа тўлаш тартиби икки йилдан буён қонунчиликка зид тарзда қўлланилаётгани ҳақидаги мақоласини эълон қилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Яқинда ҳомиладорлик ва туғиш таътили нафақасини иш берувчи ҳисобидан тўлаш тартиби 2020 йилгача узайтирилгани ҳақида хабарлар чиқди. Шу масалада анча аввал бир муаммони кўтариб чиққандим, лекин ҳеч нарса ўзгармади. Яна қайта эслатмоқчиман.

    Меҳнат кодексининг 233-моддасига биноан, аёлларга туққунга қадар 70 календар кун ва туққанидан кейин 56 календар кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — 70 календар кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

    Лекин 2 йилдан буён шу тизим қонунчиликка зид равишда қўлланмоқда. Тушунтиришга ҳаракат қиламан.

    2016 йил 27 декабрь куни Президентнинг ПҚ-2699-сонли қарори қабул қилинди ва унинг 23-бандида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасига оид қуйидагича қоида белгиланди:

     

    • ишга қабул қилинган кундан бошлаб 6 ойгача – ўртача ойлик иш ҳақининг 50% миқдорида;
    • 6 ойдан 12 ойгача – иш ҳақининг 75% миқдорида;
    • 12 ойдан кўпроқ вақт – иш ҳақининг 100% миқдорида нафақа тўланади.
     

    Ушбу қарор давлат раҳбари кемирувчиларга таққослаган молия тизимида ишлаган собиқ масъуллар томонидан ҳомиладор аёлларнинг ҳисобига бюджетни иқтисод қилиш учун ишлаб чиқилган эди (2016 йил декабрда уларнинг асосий қисми ҳали «эгарда» эди). Ва ўз навбатида бу халқаро конвенцияларга зид қарор эди.

    ХМТнинг «Оналикни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 183-конвенцияси 6-бандига биноан, ҳомиладор аёлларга бериладиган нафақа миқдори иш ҳақининг 3 дан 2 қисмидан кам бўлмаслиги керак. Бу 66% дан юқори дегани. Бироқ Ўзбекистонда салкам 1 ярим йил давомида ҳомиладор аёлларга иш ҳақининг 50%и миқдорида нафақа тўлаб келинди. Фақат 2018 йил апрель ойига келибгина молия вазирлигининг янги таркиби бунга чек қўйди. Ўзгаришга кўра, 50% қисми олиб ташланди ва ишга кирганига 12 ой бўлмаган аёлларга 75%, 12 ойдан ошганларга 100% этиб белгиланди.

    Хўп, мана, тузатишибдику, яна нима муаммо демоқчимисиз? Энди буёғини эшитинг.

    Меҳнат кодексининг 286-моддасига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даврида тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланади. Гарчи орадан шунча пайт ўтган бўлсада, лекин Меҳнат кодексига тегишли ўзгариш киритилгани йўқ, ҳалиям ТЎЛIQ ИШ ҲAQI бўлиб турибди.

    Президент қарори эса қонундан устун бўла олмайди (бу ҳақида батафсил ўқиш).

    Шу сабабли аслида Меҳнат кодексининг 286-моддасига тегишли ўзгариш киритилмагунгача ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳаммага 100% тўланиши керак ва шарт!!!

    Бироқ 2016 йил декабрдан токи 2018 йил 4 апрелга қадар бутун мамлакат бўйлаб «пақиллатиб» 50-75% тўланди, бугунги кунда эса 75% тўлаш давом этмоқда.

    Мабодо айрим қонуни яхши тушунадиган бухгалтерлар «ҳали Меҳнат кодексига ўзгариш кирмадику» дея 100% тўлаган бўлса, КРУ деган қўрқинчли молиявий ташкилот текширувлар ўтказиб, ўша бухгалтерларга «ортиқча тўланган» пулларни қайтартиришиб, интизомий жазоларга тортишмоқда (ана шундай жабрдийда бухгалтерлардан бирининг хатини илова қиляпман).

    Фото: Telegram / «Xushnudbek.uz»

    Фото: Telegram / «Xushnudbek.uz»

    Бу ёзганларим билан нафақа пулини иш стажига қараб табақалаштириш қонунга зид, демоқчи эмасман. Майли, агар шу зарур бўлса, табақалаштиришсин. Фақат бу қонун доирасида бўлсин!

    Аслида 2016 йил 27 декабрдаги Президент қарорида ҳаммаси тўғри ёзилган эди. Хусусан, Қарорда Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2 ҳафта муддатда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин, дея белгиланганди. Яъни бу - «аввал ҳамма қонун ҳужжатларини тўғрилаб олингларда, кейин амалга киритинглар» деганидир.

    Бироқ бундай тартиб, мана, 2 ҳафта эмас, 2 йил ўтса ҳамки, тасдиқлангани йўқ. 2 йил ўтди, 2 йил!

    Нима қиламиз, ҳурматли мутасаддилар? Қонун бузилишини жимгина кузатаверамизми ёки бирор чора кўриладими? Ҳомиладор аёлларнинг ҳуқуқлари ҳеч кимни ташвишга солмайдими?

    Ечим: масаланинг ечими жуда оддий, шунчаки то Меҳнат кодекси ўзгармагунгача, ҳамма ҳомиладор аёлларга 100% нафақа тўлашда давом этиш керак, бўлди. Ортиқча муаммо кўрмаяпман. Яна ҳам ким билсин.

    07.01.2019, 11:37   Изоҳ (0)   95818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ватанпарварлик акцияси»: 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди

    07.01.2019, 10:52

    Андижонда 2018 йилда 10 маротаба уч эгизаклар туғилиши қайд этилди

    07.01.2019, 09:40

    Нукусда йўловчи поезди қулоғида наушник бўлган 2002 йилда туғилган ўсмирни босиб кетди

    07.01.2019, 09:27

    Наманганликлар яна гумбурлаш овозини эшитди

    07.01.2019, 08:20

    Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари вафот этди

    07.01.2019, 08:05

    Юнусобод туманида кўп квартирали уйларга профессионал бошқарув компаниялари хизмат кўрсатади

    06.01.2019, 22:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.