Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Нукус шаҳри темир йўл вокзали ёнида бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида маълумот берди, дея хабар берди Makan.uz нашри.
Маълумотда айтилишича, 2019 йил 5 январь куни соат 13:45 да Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи «Хўжайли-Нукус» темир йўли перегонининг 2-пикети 699-километрида 334-сонли «Саратов-Ургенч-Тошкент» йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози темир йўл рельсининг ўртасида қулоғига наушник таққан, Нукус шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Р.Д.ни босиб олган.
Натижада, Р.Д. воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича ҳозирги вақтда тергов олди сўриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)