Тошкент шаҳрида жорий йил апрель ойида «Tashkent Law Spring» биринчи халқаро юридик форуми ўтказилади. Бу «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
Шу бўйича ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар дастурида:
Ўзбекистонда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш;
Мамлакатнинг инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш;
«Йилнинг энг яхши адвокати», «Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси» ва «Энг яхши корпоратив юрист» номинациялари бўйича мукофотларни ташкил этиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)