Ford компанияси хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммолар сабабли бутун дунё бўйлаб 953 мингдан ортиқ машинани чақириб олади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабар берилишича, носозлик сабабли ёстиқчалар портлаб кетиши мумкин. Мазкур қарор АҚШдаги 782 мингта автомобилга тааллуқли бўлиб, бу АҚШ тарихидаги энг йирик чақирувлар серияси бўлади.
Маълумотларга кўра, кўрсатиб ўтилган камчилик сабабли бутун дунё бўйича камида 23 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)