Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи кунида 1 708 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».
Бу 2018 йил 1 январь кунги кўрсаткичдан камроқ, ўшанда 1 961 нафар чақалоқнинг туғилиши қайд этилган эди.
Энг кўп чақалоқ Самарқанд ва Фарғона вилоятларида туғилган — 204 ва 200 нафар бола тегишли равишда. Сурхондарёда — 181 нафар чақалоқ, Қашқадарёда — 148, Наманган вилоятида — 147, Андижонда — 138, Тошкентда — 134 ва Бухорода — 110 нафар чақалоқ дунёга келган.
Қорақалпоғистонда 98 нафар бола, Хоразмда — 93, Тошкентда — 91, Жиззах вилоятида — 72, Сирдарёда — 56 ва Навоий вилоятида — 36 нафар бола туғилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йил 1 январь куни 19:00 ҳолатига кўра, бутун Ўзбекистон бўйича 1442 нафар чақалоқ туғилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)