Наманган шаҳрида ФҲДЁ идорасида никоҳдан ўтмаганларни шаръан никоҳлаган домла маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси вакили Гўзал Шариповага таяниб, UZ24 хабар бермоқда.
Наманган шаҳри «Соҳибкор» маҳалласида яшовчи келин-куёвнинг шаръий никоҳини ўқиган домла Ҳасан Аҳмаджонов маъмурий жавобгарликка тортилди.
Қайд этилишича, келин-куёв амалдаги тартибга кўра, аввал ФҲДЁ идорасида никоҳдан ўтиши, сўнгра шаръий никоҳ ўқилиши лозим эди. Аммо келин-куёв фақат шаръий никоҳдан ўтган, холос. Прокуратура нашрига кўра, келин-куёв фақат шаръий никоҳ ўқитган ҳолларда улар ажрашиб кетса, келин ва унинг зурриёди кўчада қолади, уларга на суд ва на бошқа идоралар ёрдам бера олади.
Изоҳ (0)