Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида, Кичик Фарғона канали бўйида янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди, дея хабар бермоқда «Anhor.uz».
Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, адёлга ўралган чақалоқ жасади 2 январь куни каналнинг Олтиариқнинг Қапчиғай қишлоғидаги 41-мактаб ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан топилган.
«Бу — 10 кунлик чақалоқ. Айтишларича, уни бўғиб ўлдириб, ташлаб кетишган. Ҳозир маҳаллада ҳамма оёққа турган», — дейди воқеадан бохабарлардан бири.
Хабар беришларича, Фарғона вилояти ИИБ олиб борилаётган тергов-суриштирув ишлари доирасида Олтиариқ ва қўшни туманлардаги туғуруқхоналарда ишлайдиган акушер ва ҳамшираларни сўроқ қилмоқда. Ушбу жиноят сабаблари ва бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.
«Ҳозирги вақтда чақалоқнинг онасини ДНК-тести асосида аниқлаш чоралари кўрилмоқда, тергов ишлари давом этмоқда», — дея маълум қилган Олтиариқ туман ИИБ ходими.
Изоҳ (0)