Оле-Гуннар Сульшер «Манчестер Юнайтед»да дебюти омадли чиққан тарихдаги иккинчи энг яхши мураббийга айланди. Бу ҳақда Англия премьер лигаси сайтида хабар берилди.
Сульшер жамоани қабул қилиб олганидан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозонди. Олдинда фақат 1946 йилда «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган Метт Басби бор. У дебютида кетма-кет 5 та ўйинда ғалаба қозонган.
Сульшер «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига 2018 йил 19 декабрь куни тайинланган эди:
- 18-тур. 22.12.2018. «Кардифф Сити»—«Манчестер Юнайтед» 1:5
- 19-тур. 26.12.2018. «Манчестер Юнайтед»—«Ҳаддерсфилд» 3:1
- 20-тур. 30.12.2018. «Манчестер Юнайтед»—«Борнмут» 4:1
- 21-тур. 02.01.2019. «Ньюкасл»—«Манчестер Юнайтед» 0:2
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)