Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманидаги «Жана қалъа» овулида қорамоллар нобуд бўлмоқда. Овулда ёздан бери 50 дан ортиқ мол ҳаром ўлган, дея хабар беради «Kar24.uz».

Фото: «Kar24.uz»

Фото: «Kar24.uz»

«Қорамолларнинг ўлиши ёзда бошланиб, бирдан тўхтаган эди. Сўнгги икки ойдан бери бу ҳолат яна қайталанди. Аҳоли ташвишга тушмоқда. ’Қорасон’, ’мол шамоллаши’ бўлса керак деб, янгилишган эканмиз», — дейди ОФЙ котиби Ерпўлат Мусинов.

Туман ветеринария бўлими махсус вакцинага буюртма берган — шу билан кўнгилсиз ҳолатга барҳам берилишига умид қилинмоқда. Қонликўл тумани ветеринария бўлими бошлиғи Дауран Худайбергеновнинг айтишича, ҳудудда авваллари бундай касаллик кузатилмаган.

«Туманга Мўйноқдан сотиш учун кўп қорамол олиб келинади. Менимча, бу касаллик сотиш учун олиб келинаётган моллардан юқяпти. Айни пайтда қорамолларда ’пастрелиоз’ касаллиги белгилари кузатилмоқда. Бунда қорамолларнинг қони камайиб кетади ва бу ўлимга сабабчи бўлади», — дейди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар