Нидерландиялик астронавт Андре Куиперс Орбитадан туриб тасодифан АҚШнинг 911 қутқарув хизматига қўнғироқ қилди. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
Куиперснинг айтишича, у Хюстондаги NASA Космик маркази билан мулоқот қилмоқчи бўлган, аммо тасодифан АҚШнинг фавқулодда вазиятлар хизматига қўнғироқ қилган.
Астронавт Хюстондаги марказ билан боғланиш учун аввал «9» рақамини териши, кейин эса халқаро алоқа учун «011»ни териши лозим бўлган.
Аммо коинотдаги одам буни амалга ошириши осон эмас. «Мен адашдим ва эртаси куни «Сиз 911 рақамига қўнғироқ қилганмидингиз?» деган электрон хабарнома олдим», — дейди Куиперс.
Унинг айтишича, космонавтлар орбитадан туриб 70 фоиз ҳолларда Ердаги телефонларга тушади. Аммо вақтнинг тафовути алоқа қилиш имконини бермайди.
«Баъзида одамлар ҳеч ким гапирмаяпти, деб гўшакни қўяди, шу сабаб мен рақам терган заҳотим гапира бошлайман», — дейди у.
Куиперс коинотга икки марта парвоз амалга оширган ва у ерда 203 кун вақт ўтказган.
Изоҳ (0)