Буркина-Фасо шимолида қуролли ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «Вести.ru».
Ҳодиса 1 январь куни юз берди. Номаълум шахслар 6 кишини ўлдирди. Ўлдирилганлар ичида қишлоқ оқсоқоли ва унинг ўғли ҳам бўлган. Ушбу қотилликка жавобан маҳаллий аҳоли вакиллари Фульбе халқидан бўлган етти кишини ўлдирган.
Ҳодисадан сўнг Буркина-Фасо ҳукумати томонидан ҳудудда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган.
Изоҳ (0)