«Боруссия Дортмунд» ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич ёзги трансферлар вақтида «Челси»га ўтади, дея хабар берди дортмундликлар расмий сайти.
Клубларнинг келишувига биноан, 20 ёшли ярим ҳимоячи Дортмундда жорий мавсумни ижара асосида якунлаб қўяди.
Лондонликлар америкалик футболчи учун 64 миллион евро тўлайди. Шу билан бирга, у немис клубида бепул ижарада бўлади.
Пулишич 2015 йилда «Боруссия» академиясига қўшилган. У ёшлар ва ўсмирлар жамоаларида тўп сурган ва 2016 йилда Бундеслигада дебют учрашувини ўтказган.
Кристиан Пулишич 2016/17 йилги мавсумдан бошлаб, Дортмунднинг асосий таркиби ўйинчиси ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)