Москвада мигрантлар учун 2019 йил 1 январдан меҳнат патенти нархи 4,5 минг рублдан 5 минг рублга оширилди, деб ёзади Turon24.
Москва шаҳар думаси бу ҳақдаги қарорни 2018 йил ноябрь ойининг охирида қабул қилган эди.
Москва шаҳар думасининг иқтисодий сиёсат ва молия бўйича комиссияси раиси Людмила Гусева «бирор-бир таълим ҳамда Москвада ишлаш имкониятига эга бўлган меҳнат мигрантларигина Россия пойтахтига келиши керак»лигини айтган.
Бундан аввал у чет элликлар учун патент нархини ошириш мамлакат бюджетини тўлдиришга ёрдам бериши, олинган маблағлар эса ижтимоий эҳтиёжларга сарфланишини айтган эди.
Москва шаҳар думаси билан деярли бир вақтда Москва вилояти думаси ҳам мигрантлар учун меҳнат патенти нархини ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. 2019 йил 1 январдан бошлаб у 450 рубль қимматлаб, 4750 рублга етди.
Изоҳ (0)