Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари «Ўзбекистон Ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг 333-рейси билан учган Боинг-787 ҳаво кемасида 3 соат-у 15 дақиқа парвоздан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига етиб борди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Парвоз вақтида ҳаво кемаси командири Алишер Султонов ушбу рейсда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам учиб кетишаётганини эълон қилиб, экипаж аъзолари номидан футболчиларга Осиё Кубоги мусобақасида омад тилади.

Дубайда ҳаво ҳарорати 23-24 даража иссиқ. Терма жамоа делегациясини ОФК вакиллари кутиб олишди. Футболчилар Дубай шаҳридаги «Рода Ал Бустан» меҳмонхонасига жойлашди.

Бугун кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00 да терма жамоа аъзолари БААдаги дастлабки машғулотларни ўтказади.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар