29 декабрь куни Ўзбекистонда франчайзинг асосида фаолият юритувчи халқаро брендлар сони яна биттага ортди: мамлакатда Baskin Robbins музқаймоқ бренди пайдо бўлди.
Тошкентдаги илк кафе Samarqand Darvoza кўнгилочар савдо марказининг иккинчи қаватида очилди.
Компания яқин келажакда Next, Compass КСМлари, Samarqand Darvoza савдо марказининг фудкортида, шунингдек Анҳор Локомотив парки ҳудудларидан савдо нуқталарини очишни режалаштирган.
Baskin Robbins жаҳондаги энг йирик музқаймоқ-кафелар тармоғи ҳамда музқаймоқ турлари ва навлари бўйича жаҳон етакчисидир. Ўзбекистонга маҳсулот Россиядан келтирилади.
Изоҳ (0)