Forbes Life мухбири Миландан Марбелягача Supercars club Arabia автопойгасида иштирок этди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Автопойгада ўз туркумида ягона бўлган Lamborghini, Ferrari ва Porsche каби автомобиллар иштирок этди.
Баҳрайнлик Салмон ибн Исо Ал Ҳалифа 2014 йилда автоишқибозларнинг ёпиқ клубига асос солиб, унга биргаликда саёҳат амалга ошириш учун дўстларини таклиф қила бошлаган. Бир неча йил ичида клуб азолари — ҳозирда уларнинг сони 120 кишидан ортиқ — учта қитъани ва ўнлаб Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлар йўлини босиб ўтди.
Бу йилги йўналишда пойгачилар Лаго-Мажор кўли орқали Альп ва Монаконинг қорли довонлари ва Андоррани босиб ўтди, колонна Марбеляда тўхтади. Кечиб ўтилган масофа 10 кунда тўрт минг километрни ташкил қилди.
Изоҳ (0)