«Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан продюсер Зафар Йўлдошев ҳамда режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинаётган «Элпарвар» тарихий фильми учун жонли ижрода мусиқа ёзиш жараёни давом этмоқда.
Режиссёр Абдувоҳид Ғаниев «Элпарвар» тарихий фильмида қайси давр ҳикоя қилиниши ҳақида журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида гапириб берди.
«Элпарвар» тарихий фильмида Жалолиддин Мангуберди образи бор, Жалолиддин ҳақида фильмда кўп гапирилади, аммо фильм Жалолиддин Мангуберди ҳақида эмас. Фильм мўғуллар истилоси даврида ўз қишлоғини қутқариш йўлида жонини хафга қўйган Хоразмшоҳ саркардасининг ўғли, ўспирин камончи йигит Муқбил ҳақидадир. Фильм воқеалари XII аср охири XIII аср бошларида бўлиб ўтади. «Элпарвар» фильмида Хоразмшоҳлар салтанати таназзулга юз тутиб, мўғуллар босқини бошланган даврни тасвирлашга ҳаракат қилдик. Фильмдаги Жалолиддин Мангуберди ролини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов гавдалантирган. Муқбил ролини эса ёш актёр Ғофур Исахонов ижро этган.Абдувоҳид Ғаниев, «Элпарвар» тарихий фильми режиссёри
Изоҳ (0)