Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Президентининг парламентга мурожаатида экологик хавфсизлик масаласи давлатнинг доимий эътиборидаги масалалардан бири эканлиги қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида экологик хавфсизлик, биринчи навбатда, сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш зарурлигини қайд этди ва Сув хўжалиги вазирлигига 2019 йилда минтақадаги давлатлар экспертлари билан биргаликда Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини кўрсатиб ўтди.

«Биз Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун БМТ Бош котиби жаноб Антониу Гутерриш ҳамда БМТнинг бошқа институтларидан, ҳамкор давлатлардан миннатдормиз. Биз бор куч ва имкониятларимизни ишга солиб, Оролбўйидаги вазиятни яхшилаш бўйича ҳаракатларимизни янада кучайтирамиз.

Орол денгизининг қуриган ҳудудида келгуси йилда яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилади», — дейди Президент.

Изоҳ
Асосий янгиликлар