Тошкент шаҳри Сергели туманида 25 декабрга ўтар кечаси номаълум кишилар бир нечта автомобилнинг ойнасини синдирган ва уларнинг салонидан пул ва буюмларни ўғирлаб кетган. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хабар берилишича, шу куннинг ўзида шу туманда яшовчи икки нафат ўсмир қўлга олинган, деб ёзмоқда «Газета.uz».
Сергели тумани ИИБ ходимлари жабрланганлардан бирининг хабарига асосан ҳодиса жойига етиб борган. Тонгги соат 3:00 дан 5:00 гача бўлган вақт оралиғида саккизта машинанинг ойналари синдирилгани аниқланган. Бироқ ҳодиса ҳақида ариза беришга беш нафар ҳайдовчи рози бўлган.
Жиноятга алоқадорликда гумонланганлар видеокамералардаги тасвирлар бўйича аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)