Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан йирик қонунбузарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхоначилар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзоси бўлган «Yasmin new tex» масъулияти чекланган жамияти фаолиятини ўрганиш давомида ушбу корхона 43,3 минг АҚШ долларига тенг бўлган, жами 95,5 тонна текстил мато товарларини Ўзбекистонга олиб келганлиги ва унга божхона тўловларидан жами 753 миллион сўм имтиёз қўлланилганлиги аниқланди.

Мазкур ташкилотга божхона тўловларидан қўлланилган мақсадли имтиёзлар тўғри қўлланилганлиги божхоначилар томонидан атрофлича ўрганилиб, корхонада ишлаб чиқариш мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ушбу ташкилотга алоқадор шахслардан эса давлат бюджетига етказилган 753 миллион сўмлик зарар нақд пул шаклида тўлиқ ундириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар