• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Осиёдаги энг чуқур ғор: BBC Ўзбекистондаги Бойбулоқ ғори ҳақида мақола эълон қилди

    Ўзбекистон табиати мўъжизаларга бой. Айниқса Бойсунтоғ, Ҳисортоғ тизмалари бағрида жойлашган ғорлар сир-синоатга тўла, деб ёзмоқда ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Улардан бири Бойсун туманидаги Чўлбайир тоғ тизмасидаги «Бойбулоқ» ғоридир. Нафақат Ўзбекистонда, балки Осиё минтақасида энг чуқур ҳисобланган мазкур манзил ҳақида BBC мақола эълон қилди. ЎзА BBC томонидан эълон қилинган мақоланинг айрим қисмларини тақдим этди.

    Салкам 50 йил олдин Мустафоқул Зокиров сув топиш илинжида ўз гўшасини тарк этди. У яшаётган қишлоқ Ўзбекистоннинг энг олис бурчагида бўлиб, қурғоқчилиқдан азият чекаётган эди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мустафоқулнинг бедарак кетиши Буюк Ипак йўлининг қадимий шаҳарлари, бепоён кенгликлари билан машҳур Марказий Осиёга тадқиқотчиларни жалб қилган кашфиётга сабаб бўлди.

    Бу кашфиёт — «Бойбулоқ» ғори. Дунёда энг кам ўрганилган, синоатли «Бойбулоқ» Осиёнинг энг чуқур ғори ҳисобланади. Унинг чуқурлиги 1454 метрни ташкил этади.

    «Бойбулоқ»қа етиб бориш — асаби заифлар учун эмас. Совет давридан қолган йўлтанламас «УАЗ»да етти соатлик ажойиб сафар Деҳиболо қишлоғигача давом этади. «Деҳиболо»нинг маъноси «энг баланд қишлоқ» дегани.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бир томонда тоғлар булутлар орасида ғойиб бўлса, ҳайдовчининг кичик хатоси эвазига манаман деган жарлар аниқ ҳалокатни ваъда қилиб турибди. «Мен ҳатто қишда, ярим тунда ҳам бу ерлардан машинамда бемалол юра оламан», — дея мақтаниб қўяди, бизнинг ёш ҳайдовчимиз Эркин. «Бу ердаги ҳар бир тош, ҳар бир муюлишни биламан. Шундай экан кўп ҳам хавотир бўлмасдан, манзарадан баҳра олинг»

    Бир нечта қишлоқларни ортда қолдирганимиздан сўнг йўл бутунлай йўқолди. Машинамиз атрофида улкан қоялар, булоқ ва кичик сойлар бўлган дарё ўзани бўйлаб силжишда давом этди.

    3000 метрдан зиёд баландликдаги кичик яшил гўша — Деҳиболо қишлоғига етиб бордик... Деҳибололиклар асаларичилик билан шуғулланади, қўй боқади, мева-сабзавот етиштиради, ёз бўйи кўмир, ўтин ғамлаб қўяди.

    Бойбулоқ ғори ташқарисидамиз. Қояда катта бўлмаган тешик бор. Атрофда ҳаво ҳарорати 30 даража иссиқлигига қарамай, ғор оғзидан совуқ елвизак эсмоқда. Тешикнинг шундоқ тўғрисида Мустафоқул излаган кичик булоққа кўзимиз тушди.

    «Бу йилда айни манзилда Россия — Франция — Швейцария қўшма экспедицияси иш олиб борди, — дейди мазкур экспедиция бошлиғи Вадим Логинов. — Асосий вазифамиз Чўлбайир тоғидаги энг чуқур ғорлар — «Бойбулоқ» ва «Вишневский»ни бир-бирига улайдиган туннелларни топиш. Уларнинг жойлашувига қараб, «Бойбулоқ» ва «Вишневский» аслида узун бўлган битта ғор, деган тахминга бормоқдамиз. Агар бу исботланса, дунёдаги энг чуқур ғор кашф этилган бўлади. Аммо, бу осон иш эмас».

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Вадим Логиновнинг айтишича, экспедиция ғор ичида янги дарёлар ва кўлларни ҳам топган.

    «Сиз дунёнинг ҳеч бир бурчагида 3 минг метр баландликдаги мана шундай ғорни топа олмайсиз», — дейди экспедиция аъзоси, швейцариялик Арнаулд Маллард.

    Арнаулд Маллард ўз гуруҳи билан чуқурлиги 735 метр бўлган «Вишневский» ғорини ўрганди. 2019 йилда улар яна бу ерга келиб, «Бойбулоқ»ни тадқиқ этишни режалаштирган. Экспедиция аъзолари ҳар иккала ғорнинг туташган жойини топиш ниятида.

    28.12.2018, 06:13   Изоҳ (0)   50290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метросининг Сергели йўналишида ер усти метро қурилиши жадал давом этмоқда

    28.12.2018, 00:10

    Ўзбекистонда ЙПХ ходимларининг фаолияти баҳолаб борилади

    27.12.2018, 23:35

    Фарғонада ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 47 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари тўхтатилди

    27.12.2018, 23:21

    Ўзбекистонда 1,5 минг нафар мансабдор давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатини бузгани учун маъмурий жазога тортилди

    27.12.2018, 22:58

    Фарғонада йилнинг энг яхши тадбиркор ва инвесторларини тақдирлаш маросими ўтказилди (фото)

    27.12.2018, 22:43

    Тошкентда 30 декабрь куни Янги йил қаҳрамонларининг веломарафони бўлиб ўтади

    27.12.2018, 22:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47

    “Брайтон” Балеба учун “Манчестер Юнайтед”дан катта сумма талаб қилди

    Спорт | 16 август, 16:46

    Трамп АҚШ—Россия—Украина уч томонлама саммитини ўтказиш имкониятини эътироф этди

    Дунё | 16 август, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.