Жорий йилнинг 27 декабрь куни Жиззах шаҳар Оққўрғонлик маҳалласида яшовчи Қ.Э. уйида ёқилган иситиш печининг мўриси ғишт билан ёпиб қўйилганлиги сабабли ундан чиққан газ исидан ўзи ва бирга яшаган турмуш ўртоғи заҳарланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада унинг турмуш ўртоғи Б.Э. воқеа жойида вафот этган. Ўзи эса заҳарланганлиги туфайли касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)