Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортини беришда ундириладиган давлат божи ставкаси тасдиқланди, деб ёзади «Podrobno.uz» «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020—2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги Президент қарорига таяниб.
2019 йил 1 январдан кейин паспортлар берилиши бошланганда бунинг учун энг кам ойлик иш ҳақининг 120 фоизи миқдорида — 243 276 сўм тўлаш керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Янги хорижга чиқиш паспорти — 48 варақдан иборат жигарранг ҳужжат бўлиб, Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари билан безатилган бўлади.
Янги хориж паспортини олиш учун биометрик маълумот олиш учун 12 та янги станциялар ўрнатиш режалаштирилган. Уларнинг ҳар бири кунига 180—200 кишига хизмат кўрсатиши кутилмоқда.
Ҳозирда Тошкентда 20 та шундай станция фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)