Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юртида Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти билан ҳамкорликда «Мен албатта ҳарбий бўламан!» мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар Маънавият ва маърифат марказлари бўлими, шаҳар Ёшлар Иттифоқи Кенгаши вакиллари иштирок этишди. Бу ҳақда журналист Шоҳиста Ортиқова хабар бермоқда.

Тадбирга Чирчиқ шаҳар, Бўстонлиқ, Паркент, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларининг икки мингга яқин ўқувчи-ёшлари жалб этилди. Тадбир аввалида «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши томонидан спортнинг техник ва амалий турларининг кўргазмаси ва ташкилот тизимида шуғулланаётган спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, шунингдек, Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юрти курсантларнинг ҳарбий жанг санъати чиқишлари ҳавола қилинди.

Тадбирнинг қизиқарли ва мазмунли ўтишида билим юртига ташриф буюрган жаҳон чемпионлари Дмитрий Шокин ва Рамзиддин Саидовлар билан яқиндан мулоқот ёшлар ва курсантларда катта таассурот қолдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар