Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Янги йил муносабати билан мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларига ташриф буюриб, у ерда тарбияланаётган ва ўқиётган ўқувчи ёшларни байрам билан табрикламоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ташрифлар давомида ҳарбий хизматчилар ва курсантлар томонидан турли кўнгилочар тадбирлар, ўйин-кулгига бой беллашувлар ўтказилмоқда. Бу каби тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида бир неча кундан буён давомли тарзда амалга оширилиб келиняпти.
Шу йилнинг ўзида республика бўйлаб 37 мингдан ортиқ ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилгани, Мудофаа вазирлиги томонидан ёшлар иштирокида 200 дан ортиқ очиқ эшиклар куни ташкил этилгани, унда 20 мингдан зиёд ёшлар иштирок этгани ёшларга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.
Шунингдек, 15 декабрдан 2019 йилнинг 15 январигача «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида «Мардлик ва Жасорат» дарслари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)