26 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 19-туридан ўрин олган «Брайтон»—«Арсенал» учрашуви якунига етди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида «канонирлар» ҳужумчиси Пьер-Эмери Обамеянг ҳисобни очган бўлса (0:1), 35-дақиқага келиб рақиб жамоа футболчиси Юрген Локадия Бернд Лено дарвозасини ишғол этди (1:1). Ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
АПЛ
19-тур баҳслари
26 декабрь, чоршанба
«Брайтон» – «Арсенал» 1:1
Голлар: 0:1 – 7 Обамеянг, 1:1 – 35 Локадия.«Брайтон»: Райан, Монтойя, Даффи, Балогун, Бернардо, Грос, Стивенс, Проппер, Март, Локадия (Нокаэр, 86), Маррей (Андоне, 79).
«Арсенал»: Лено, Лихтштайнер, Папастатопулос, Косьелни (Мейтланд-Нилс, 70), Колашинац, Торрейра, Жака, Гундузи, Озил (Ивоби, 46), Обамеянг, Ляказетт (Ремси, 62).
Огоҳлантиришлар: Монтойя (45), Маррей (58), Колашинац (81).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)