Марғилон шаҳрида Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида «Спорт – соғлик гарови» шиори остида 3 километр масофага югуриш акцияси ўтказилди. Унда Марғилон шаҳри ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев ҳам югурди, деб ёзади ЎзА.
Ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, Марғилон шаҳри аҳолиси, корхона ва ташкилотлар ишчилари, маҳалла нуронийлари, хотин-қизлар, ўқувчи-ёшлардан иборат жами мингга яқин фуқаро қатнашди.
Марафоннинг барча ғолиб ва совриндорлари Мудофаа вазирлиги ва шаҳар ҳокимлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, Фарғона гарнизони ҳарбий оркестри жамоаси Марғилон ва Андижон шаҳарларидаги истироҳат боғлари, марказий кўчаларда аҳоли учун концерт дастурини уюштирди. Миллий ҳамда эстрада йўналишидаги куй-қўшиқлар томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)