Январь ойида ёниб кетиб, 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлган автобус эгаси, Қозоғистон фуқароси Тошкентдан ватанига экстрадиция қилинди, деб ёзади Sputnik Қозоғистон Бош прокуратурасига таяниб.
«Жиноий жавобгарликка жалб қилиш учун Ўзбекистондан Ордухан Мехтиев экстрадиция қилинди. У жорий йил январида Ақтўбе вилоятида транспорт воситасининг ёниб кетишини ва 52 кишининг ҳалокатини келтириб чиқарган техник носозликлари бўлган автобусдан ноқонуний фойдаланишда гумон қилинмоқда», — дейилади хабарда.
Айни пайтда Мехтиев транспорт компанияси рўйхатдан ўтказилган Чимкент шаҳридаги тергов изоляторига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)