Тошкент МДҲ давлатлари орасида Янги йил байрами ва қишки саёҳатлар учун энг яхши шаҳарлар рўйхатида олтинчи ўринни эгаллади, деб ёзади Turon24.
«ТурСтат» таҳлилий агентлиги томонидан тузилган рейтингда Минск, Боку ва Остона дастлабки уч ўринни банд этган. Агентлик таҳлилига кўра, Беларусь, Озарбайжон ҳамда Қозоғистондаги тоғ-чанғи курортлари сайёҳлар томонидан кўп овоз тўплаган.
МДҲ мамлакатлари рейтинги 2018—2019 йил қишки мавсумда сайёҳлар сафарлари оммавийлигини таҳлил қилиш асосида тузилган. Агентликнинг таъкидлашича, туристлар МДҲ шаҳарларига ўртача уч кундан етти кунгача келади. Сайёҳлар арзон нархлардаги саёҳатлар учун одатда Ўзбекистон ёки Молдовани, дам олиш кунлари ва шопинг учун кўпроқ Боку ҳамда Остонани танлаган.
Изоҳ (0)