Бельгиянинг Greenyard компаниялар гуруҳи раҳбари Хейн Дипрез Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хейн Дипрезнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Вазирлар маҳкамаси, Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Greenyard компаниялар гуруҳи 25 мамлакат ҳудудида фаолият юритади. Европанинг 20 та йирик савдо ритейллариниг 19 тасида мева ва сабзавотлар сотивини йўлга қўйган. Greenyard’нинг йиллик пул айланмаси 4,2 миллиард еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)