Машҳур математик ва Халқаро шахмат федерасясининг фахрий аъзоси Эдуард Дубов музлаб қолди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълум қилишича, 22 декабрь куни у қўл ва оёқлари музлаб, умумий гипотермия ҳолатига тушиши оқибатида касалхонага ётқизилган.
Полиция марҳумнинг шахсини аниқлаганда, у 80 ёшли Эдуард Львович Дубов бўлиб чиқди. Айни дамда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Аввалроқ ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази олдида аёл кишининг музлаб, вафот этгани маълум қилинганди. У заҳира эшиги орқали кўчага чекишга чиқиб, номаълум сабабларга кўра ортга кира олмаган учун музлаб қолган.
Изоҳ (0)