Украиналик журналист Ярослава Коба давлат раҳбари Пётр Порошенкони мамлакатда ҳарбий ҳолат амалда бўлган бир пайтда Киевдаги қимматбаҳо ресторанда овқатлангани учун уялтирди. Украина пойтахтидаги энг қимматбаҳо муассасалардан бирида олинган фотосурат ва видеотасвирларни у ўз Facebook’ига жойлади.
«Ҳеч бўлмаса, ҳарбий ҳолат пайтида уялишса бўларди», — деб изоҳлади Коба постини. Порошенко ресторанга рафиқаси Марина билан бир нечта соқчилар ҳамроҳлигида келган.
Журналист Украина етакчиси маҳаллий аҳоли билан суратга тушиш ва ўзини «халқ президенти» сифатида кўрсатиш учун бир неча соатдан кейин супермаркетга боришини тахмин қилган.
Изоҳ (0)