Саудия Арабистони ўзининг умумий разведка хизматида мухолифатчи журналист Жамол Қошиқчининг ўлимига мазкур хизмат ходимларининг алоқадорлиги ҳақидаги хабарлардан кейин ислоҳот ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аввал мамлакат қиролининг фармони билан валиаҳд шаҳзода раҳбарлигида умумий разведка хизматини қайта ташкил қилишни ўрганиш учун идоралараро комиссия ташкил қилинган.
Энди хизмат раҳбари ҳузурида учта янги бош бошқарма тузилади: умумий стратегия ва ривожланиш бошқармаси, ҳуқуқий масалалар бўйича бошқарма ва фаолиятни жамоатчилик орқали баҳолаш ва ички аудит бошқармаси.
Изоҳ (0)