Forbes журнали 2018 йилда бизнес қилиш учун энг қулай мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Нашр томонидан қайд этилишича, бўлажак Brexit Буюк Британияга рўйхатда етакчилик қилишга халақит бермаган. Иккинчи ўринни Швеция эгаллаган, учликни Гонконг якунлаган. Тўртинчи қатордан Нидерландия жой олган, кучли бешликдан Янги Зеландия ҳам ўрин олган
Кучли ўнталикдан Канада, Дания, Сингапур, Австралия ва Швейцария ўрин олган.
Рейтингни тузишда 15 та турли кўрсаткичлар ҳисобга олинган.
Изоҳ (0)