КХДР Корея ярим оролини ядро қуролидан аҳоли ҳудудга айлантиришга мойил ва АҚШдан мамлакатга ядровий таҳдидни тўхтатишини кутмоқда, деб хабар берди «ТАСС».
«Вашингтон КХДРга ядро қуроли билан таҳдид қилишни тўхтатиши керак. Корея ярим оролини ядро қуролидан ҳоли қилиш — оммавий қирғин қуролини ярим оролнинг нафақат ғарби, балки унинг жанубида ҳам йўқ қилишни кўзда тутади», — дейилади хабарда.
КХДР АҚШнинг «бир томонлама ядро қуролидан ҳоли қилиш»га чақириғини инкор этмоқда ва Вашингтондан республикани «босим ва таҳдидлари» билан ядро қуролидан воз кечишга мажбурлаш мумкинлиги ҳақидаги «хом ҳаёллар»дан воз кечишни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)