АҚШ Оқ уйи мамлакат ҳарбийларининг Суриядан чиқарилиши бошланганини расман эълон қилди. Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг сўзларига кўра, Вашингтон Суриядаги кампаниянинг кейинги босқичига тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
АҚШ Давлат департаменти ходимлари Суриядан 24 соат ичида эвакуация қилинади. АҚШ ўз қўшинларини 60—100 кун ичида олиб чиқиб кетишни кўзламоқда.
Аввалроқ АҚШ ўз қўшинларини Суриядан тўлиқ олиб чиқиб кетишни кўриб чиқаётгани хабар берилган, Дональд Трамп эса америкалик ҳарбийлар Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)