Россия президенти Владимир Путин анъанавий катта матбуот анжуманида ўзининг уйланиши ҳақидаги саволга жавоб берди, деб ёзади «ТАСС».
«Барча батартиб кишилар каби қачондир уйланишим керак бўлади», — деди давлат раҳбари журналистнинг тегишли саволига жавобан. Аммо у айнан кимга уйланиши ҳақида ҳеч нарса демади.
Владимир Путин 30 йил давомида Людмила Путина билан умр кечирган. 2013 йил июнида улар ажрашиши ҳақида эълон қилган. Улар икки қизи бор.
Изоҳ (0)