АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ армияси Сурияда аслида Россия, Эрон ва Сурия ҳукумати бажариши керак бўлган ишларни қилганини айтди. Бу ҳақда у ўз Twitter’ида ёзди.
«Россия, Эрон, Сурия ва бошқалар — минтақада ИШИД душманлари. Биз у ерда аслида улар қилиши керак бўлган ишни бажардик. Энди эса уйга қайтиш вақти келди», — деди АҚШ президенти.
Унинг таъкидлашича, Суриядан АҚШ ҳарбийларини чиқариб кетиш кутилмаган қарор бўлмаган. «Мен буни йиллар давомида ёқлаб келганман, олти ой аввал барчага эшитарли қилиб бу ҳақда айтганимдан кейин эса қўшинларни у ерда кўпроқ вақтга қолдиришга рози бўлгандим», — дея қўшиб қўйди у.
Америка президенти мамлакат Яқин Шарқда полициячи ролини бажариб, эвазига ҳеч нарса олмасликка, аксинча қимматли ҳаётларни ва триллионлаб доллар пулларни йўқотишга ортиқ рози эмаслигини қўшимча қилди.
Аввалроқ АҚШ Оқ уйи мамлакат ҳарбийларининг Суриядан чиқарилиши бошланганини расман эълон қилган эди.
Изоҳ (0)