АҚШ президенти Дональд Трампнинг Америка қўшинларини Суриядан чиқариб кетиш ҳақидаги фармойиши ҳаво кампанияси тўхтатилишини ҳам билдиради. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ИШИД террорчилик ҳуруҳига қаратилган авиазарбалар ҳам бас қилинади.
Reuters қайд этишича, АҚШнинг ҳаво кампанияси Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши курашишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, ҳаво кампанияси бошидан буён ушбу мамлакатлардаги нишонларга 100 мингта бомба ва ўқлар ташланган ва отилган.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни Трамп Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди. Шу куниёқ Оқ уй мамлакатдан Америка қўшинлари чиқариб кетилишини маълум қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)