Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармалари тугатилиб, «Ўзстандарт» агентлиги қошида департамент ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Янги департамент техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунбузилишларининг олдини олиш ва профилактика қилиш, тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга масъул этиб белгиланди.
Техник регламентлар, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши, ўлчов бирликлари ягоналиги ва ишончлилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари талаблари бажарилиши устидан назорат ўрнатиш ҳам агентлик ҳузурида ташкил этилаётган департаментнинг асосий вазифаларидан бири.
Изоҳ (0)