Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ҳамроҳлигида Ўшдаги Алишер Навоий номидаги мактабга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Sputnik.
Ҳукумат раҳбарлари 2018 йилда очилган мактабнинг ўқув копруси, ошхонаси, тантаналар зали ва спорт майдончаларни кўздан кечиришди. Ушбу мактабнинг қурилиши ва жиҳозланиши учун Ўзбекистон ҳукумати маблағ ажратган.
Абдулла Арипов чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюрган. Йиғилиш якунлари бўйича икки давлат бош вазирлари баённома ва савдо-иқтисодий ва инвестиция масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш «йўл харитаси»ни имзолашди.
«Йўл харита»да савдо, саноат кооперацияси, карантин, ветеринария соҳалари, банклараро ҳамкорлик қилиш, божхона тартиботлари соддалаштириш масалаларни ўз ичига олади.
Изоҳ (0)