• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонга жадал ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрлар керак

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Кейинги йилларда таълим тизимини такомиллаштириш, замонавий кадрлар тайёрлашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди. Президент қарори билан 2017—2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди. Жорий йилда мамлакатда 13 та янги олий таълим муассасаси, жумладан, хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилди. Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишлари бошланди.

    Албатта, бундай эътибор яқин келажакда ўз самарасини беради. Лекин барча соҳаларда жадал ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда шу суръатга мос илғор кадрлар мамлакатга бугун керак.

    Ҳозирги тизимли ўзгаришлар жараёнида аксарият мутахассисларнинг бунга тайёр эмаслиги, уларнинг билими, малакаси ва кўникмаси замон талабига жавоб бермаслиги аён бўлиб қолди.

    Масалан, хорижда докторантура ва магистратурада ўқитиш, малака ошириш ва стажировкани ташкил қилиш бўйича дастлабки эҳтиёж 3,5 мингдан ортиқ. Ўзбекистонда халқаро илмий ва амалий тажриба эга 600 нафардан зиёд ватандошларимизга эҳтиёж мавжуд. 1000 га яқин хорижий олимлар ва экспертларни жалб этишга талаб бор.

    Яъни, бугун кечиктириб бўлмайдиган, оддий илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёж 5 мингдан зиёдни ташкил этади. Агар ишлаб чиқаришдаги талаб ҳам инобатга олинса бу рақам камида 50-100 бараварга ошади.

    – Бу ҳали бугунги эҳтиёж. Яқин ва узоқ истиқболдаги иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан бизга қайси соҳа учун қандай мутахассис керак бўлади? Шуни ҳозирдан чуқур ўйлашимиз, замон талаби, ислоҳотлар шиддатига мос кадрларни тарбиялашимиз керак. Бу масала бизнинг келажагимиз, бизнинг эртанги кунимиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Маълумки, давлат раҳбарининг жорий йил 25 сентябрдаги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ташкил этилган эди.

    Жамғарма олдига ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни докторантура ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, турли соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, хориждаги ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларни мамлакатда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга жалб қилиш, чет элдаги университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликда юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўмак бериш вазифалари қўйилган.

    Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун 2019 йилда давлат бюджетидан 45 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Президент кўрсатмасига мувофиқ, бу маблағ янада ошириладиган бўлди.

    Йиғилишда шу йўналишдаги ишларни тўғри ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

    Вазирлар Маҳкамасига «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда барча вазирлик ва идоралар кесимида хорижда кадрлар тайёрлаш, стажировкасини ташкиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Олий таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармасига кадрларни хорижга юбориш бўйича устувор йўналишларни аниқлаб, танлов эълон қилиш бўйича топшириқ берилди.

    Жамғарма Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда хорижда қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб бориши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакатлар ва мутахассисликлар кесимида ватандошлар тўғрисида маълумотлар реестрини тезроқ ишга тушириши зарурлиги қайд этилди.

    Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатга жалб этилаётган ҳар қандай хорижий инвестициянинг маълум бир қисмини малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтириш кераклигини алоҳида таъкидлади.

    Йиғилишда яна бир масала – истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш, уларнинг касб малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 майдаги «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида республика бўйича вазирлик, идора ва ташкилотларда раҳбар кадрларга бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида танлов ўтказиш белгиланган эди.

    Танловнинг дастлабки босқичидан сўнг 8 минг 334 талабгордан 3 минг 825 нафари кейинги босқичларга тавсия этилди. Якунда 50 нафар юқори малакали кадр танлаб олинади.

    Давлат раҳбари танловнинг финал босқичи иштирокчиларини қисқа муддатли курслар орқали малакасини ошириш кераклигини таъкидлади. Танлов ғолибларининг стажировкаси қайси ривожланган мамалакатда, қайси ташкилотлар ва қандай мезонлар асосида ўтказилишини аниқ белгилаш бўйича топшириқлар берди.

    Президент кўрсатиб ўтган масалалар ижроси юзасидан мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.

    18.12.2018, 21:38   Изоҳ (0)   24542
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзавтосаноат» ва Франциянинг PSA Groupe компанияси Жиззахда автозавод қуриш лойиҳасини қайта кўриб чиқади

    18.12.2018, 21:26

    Гулнора Каримованинг сотувга қўйилган «Зарқайнар»и, Тошкент метросида рельсга тушиб кетган қиз, талабалар учун қишки таътил муддати ва куннинг бошқа муҳим янгиликл...

    18.12.2018, 21:03

    Самарқандда Президент томонидан афв этилган фуқароларнинг 5 нафари озодликка чиқди

    18.12.2018, 21:02

    Президентнинг Қашқадарёга ташрифидан сўнг спортчи қизга уй берилди

    18.12.2018, 20:49

    Каримов Фонди 2 йил ичида 22 ўзбекистонликка Европа олийгоҳларида ўқиш имкониятини берди

    18.12.2018, 20:37

    Тошкентда «Трамадол» сотишда гумонланиб, 6 киши қўлга олинди

    18.12.2018, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.