Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ва Конституциянинг 93-моддасига асосан Шавкат Мирзиёевнинг «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонига кўра, Самарқанд вилояти бўйича афв этилган 8 нафар фуқаронинг 5 нафари жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига таяниб, Turon24 маълум қилди.
Афв этилганларни Ургут, Паяриқ ва Самарқанд туманида яшовчи фуқаролар ташкил этади. Шунингдек, уч нафар шахснинг ўталмай қолган жазо муддати қисқартирилди. Уларнинг бир нафари аёл.
Президент фармонига мувофиқ, 215 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиниши, шунингдек, 46 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилиши кўзда тутилган. Афв этилганларнинг 5 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 135 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Изоҳ (0)