«Аякс»нинг 19 ёшли сардори Маттейс де Лигт «Ювентус» ва «Барселона»нинг ўзига бўлаётган қизиқишларига муносабат билдирди.
«Италия — ўзининг ажойиб чемпионати билан буюк мамлакат. Аммо ҳозир мен «Аякс» билан Нидерландиянинг юқори дивизиони чемпионлиги учун курашмоқдаман. Чемпионлар Лигасида ҳам муносиб ўйин кўрсатамиз. Роналду билан «Ювентус»да ёки Месси билан «Барселона» таркибида ўйнашни танлаш керак бўлса, мен Ҳаким Зиёш билан «Аякс»да тўп суришни афзал кўраман»,— дейди Маттейс.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли де Лигт Италиянинг Tuttosport нашри томонидан жорий қилинган 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчини аниқлаш бўйича Golden Boy мукофотига сазовор бўлган.
Ушбу мавсумда Нидерландия чемпионатида де Лигт 15 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голга ассистентлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)