Украина ҳукумати Россия томонидан «йирик агрессия» юз бермаса мамлакатда ҳарбий ҳолат узайтирилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«Агар Россия Федерацияси қуролли кучларининг Украина ҳудудига ҳужуми бошланмаса, ҳарбий ҳолат давом эттирилмайди», — дейди Петр Порошенко Киевда ўтказилган матбуот анжуманида.
Ҳарбий ҳолат тартиби ҳаракатдан тўхтаса мамлакатда 31 март куни бўлиб ўтадиган президент сайловларига тайёргарлик ишлари бошланади.
Ҳарбий ҳолат 26 ноябрь куни Украинанинг ўнта вилоятида 30 кун муддатга жорий қилинганди. Бунга сабаб Керч бўғозидаги Украина ва Россия кемаларининг тўқнашуви бўлди.Ҳарбий ҳолат вақтида Украинада Россия фуқароларининг ҳуқуқлари чегараланиб, мамлакатга 16 дан 60 ёшгача бўлган фуқароларнинг кириши тақиқланди. Маълумотларга кўра, 9 декабрь ҳолатига Украинага 900 нафар россиялик киритилмаган.
Изоҳ (0)