Тошкент вилоятининг Қибрай туманида аёл кишининг жасади топилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
«Ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, у «нафас йўлларининг қон билан беркилиши, аспирация натижасида келиб чиққан механик асфиксия, бурун суягининг ёпиқ силжиб синиши, бош мия ва ўпка шиши»дан ўлганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди», — дейилган хабарда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Н.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Айни дамда тергов тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)